Нега китоб ўқишга одатланмай қўйдик?

Каналимизда шу савол билан сўровнома ўтказилган эди.

Сўровнома натижасига кўра, иштирокчиларнинг энг катта улуши — 29 фоизи "Мунтазам китоб ўқиб бораман" жавобини танлаган. Бу яхши, аммо 26 фоиз иштирокчи китоб ўқишга вақти йўқлиги, 25 фоиз қатнашчилар китобдан кўра телефон қулайлиги, 2 фоизи китоб ўқиш зерикарли экани,и билдирган. 13 фоиз респондентлар эса китоб ўқишга сабри етмаслигини таъкидлаган.

Шунингдек, айрим обуначиларимиз изоҳларда кўпчилик эринчоқ бўлиб кетгани, китоб ўқимасликка турли баҳоналар топилиши, қизиқарли китоблар камлигини ёзган.

Бундан ташқари, кузатувчилар илгари метро ва автобусларда ҳам китоб ўқилиши, ҳозир эса нафақат уйда, балки овқатланганда, йўлда юрганда, чорраҳада, ишхонада, хуллас, аксарият ҳолларда энг кўп вақтимиз телефонга тикилиш билан ўтаётгани, айниқса, ёшлар  телефондан бўшамаслиги кам китоб ўқилишининг асосий сабаби дейилган.

Хўш, сизнинг фикрингиз қандай? Нега китоб ўқишга одатланмай қўйдик?