Нобиометрик паспортнинг амал қилиш муддати тугашига 20 кун қолди
- 12.12.2019 12:02
- 117
- Ўзбекистон
Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Фуқаролиги (Нобиометрик) паспортининг амал қилиш муддати тугагунга қадар 20 кун қолгани ҳақидаги огоҳлантириш билан чиқди.
Паспорт ўз вақтида алмаштирилмаганлиги учун жарима 3 базавий ҳисоблаш миқдорини ташкил этади. Бугунги кунда базавий ҳисоблаш миқдори 223 000 сўмни ташкил қилади.
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти - Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини ва эгасининг шахсини тасдиқловчи, паспорт эгасининг шахсий биографик маълумотлари ва биометрик параметрлари киритилган электрон ташувчи қурилма (чип)га эга бўлган ҳужжат.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси аҳолисини биометрик паспорт билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбдирлар тўғрисида»ги Қарори 2015 йилнинг 14 декабрида қабул қилинган.