Номаълум океан
Ер юзида нечта океан бор? Бу саволга ҳар қандай одам кўзини юмиб жавоб беради – тўртта. Аммо яна бир океан бор...
Хуллас, биз билган океанлар - Тинч, Атлантика, Ҳинд ва Шимолий муз океанлари. Бироқ яқинда олимлар ҳайратомуз кашфиёт қилдилар. Аниқланишича, Ернинг 700 километр чуқур қаърида яна битта океан мавжуд экан. Унинг катталиги сайёрамиздаги тўрт океан юзасини қўшиб ҳисобланганда ҳам зиёд экан.
Бу кашфиёт Ерда сув муз кометалари шарофати билан пайдо бўлган, деган назарияни шубҳа остига қўяди. Шунингдек, мактаб дарсликларида ҳозирда ўқитилаётган табиатда сув айланиши дастурини қайта кўриб чиқишга тўғри келади.
Тиллага тенг шоколад
Шоколодхўрлар ҳушёр бўлинг, бу ширинликкадунё захирасини барбод қилувчи вирус таҳдид солмоқда. Хўш, ўзи нима гап?
Техас университети (АҚШ) олимлари Ганадаги какао дарахтларига батамом йўқолиб кетиш хавфи таҳдид солаётганига эътибор қаратдилар. Унсимон қурт, яъни вирус тарқалиши ана шундай муаммо туғдирмоқда. Унинг тарқалиши 15 фоиздан 50 фоизгача ҳосилни нобуд бўлишига олиб келади.
Унсимон қурт какао дарахтлари барги, қобиғи, гулига қирон келтиради ва уларни қуритади. Ҳозирча вирусга қарши пестицидлар ёрдам бермаяпти, сабаби, улар фермерлар учун жуда қиммат. Оқибатда фермерлар ва шоколад ишлаб чиқарувчилар ширинлик нархини бир нечта баробар оширишига мажбур бўлмоқда.
Т.Шомуродов тайёрлади.