Ноқонуний кесилган дарахтлар учун ҳудудларда 50 гектардан ер ажратилади

Мораторий даврида ноқонуний кесилган дарахт ва буталар ўрнига ҳар бир ҳудудда 50 гектардан кам бўлмаган ерда кўчат экиш учун ер майдони ажратилади.

Бунда вилоятнинг Жомбой, Самарқанд ва Иштихон туманларида мораторий даврида ноқонуний кесилган дарахт ва буталар ўрнига 50 гектардан кам бўлмаган ерларда кўчат экиш майдонлари ташкил этилиб, майдонлар Давлат экология қўмитаси балансига ўтказилади.

Майдонлардаги кўчатларни парваришлаш учун халқаро талабларга мос равишда муқобил энергия манбаларида ишлайдиган, сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш Давлат экология қўмитаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Вилоят маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ободонлаштириш бошқармасига йирик дарахтларни кўчириш ва бошқа жойга ўтказиш учун 1 дона замонавий махсус техника билан таъминланади.