Ноқонуний қурилиш бизнинг маҳаллага ҳам етиб келди

Самарқанд шаҳридаги Улуғбек маҳалласидан таҳририятга мурожаат келиб тушди. Айтилишича, ҳудудда яшовчилардан бири қурилиш ишларини қилаётиб "халқнинг ҳақи" бўлган кўчага чиқиб кетмоқда.

"Улуғбек маҳалласи Камолиддин Беҳзод кўчасидаги ҳовли эгалари кўчага чиқиб ноқонуний қурилиш қилмокда. Бу эса шу кўчада яшовчи аҳолига транспортда ҳаракатланиш учун муаммо келтирмоқда. Таниқли рассом номи берилган кўчамизга айни ШХТ саммити олдидан рассому ҳайкалтарошлар келмоқда. Вазият эса бизни уятга солмоқда", дейилади мурожаатда.

Таҳририятдан: ноқонуний қурилишнинг катта кичиги йўқ, модомики шу кўчада яшовчилар ҳолатдан норози экан, фикримизча, қурилиш соҳаси мутасаддилари ҳолатни ўрганиб, ким ҳақ ким ноҳақ эканига ойдинлик киритиб, ўз сўзини айтиши лозим.