Ўқиб, изланган, албатта, академик бўлади

Олим яқинда қуёш энергиясини электр энергиясига айлантирадиган қуёш панелининг янги турини яратган ва у олдингиларига қараганда анча самарали. Чунки шу пайтгача дунё олимлари томонидан ихтиро қилинган қуёш панелларининг барчаси қуёшдан келаётган энергиянинг 20 фоизини электр энергиясига айлантира олган. Академик яратган технология эса қуёш энергиясининг 60 фоизини электр энергиясига айлантиради. 
- Физиканинг ўзгармас қонунияти бор - табиатда ҳеч нарса йўқдан бор бўлмайди, бордан йўқ бўлмайди. Фақат моддалар бир турдан иккинчи турга ўзгаради, - дейди М.Баҳодирхонов. - Демоқчи бўлганим,  биз ҳам академик бўлиш учун умуман мавжуд бўлмаган илмни яратмадик. Бор, аммо бизга номаълум бўлган илмни исботлаб, фанга маълум қилдик. Буни шу ерда ўтирган ҳар бир талаба амалга ошириши мумкин. Тўғри, бу йўлда киши жуда кўп изланади, ҳатто қийинчиликлар, қаршиликлар, зиддиятлар, тўсиқларга учрайди. Аммо ортга чекинмаслик керак. Доимо олға интилиш зарур. Сиз ҳам ўқинг, ўрганинг, изланинг, чекинманг. Илм йўлида меҳнат қилган, изланган ҳар бир киши академик бўлишга ҳақли.

Олим СОННИБОЕВ.