Ўзбекистонлик спортчилар енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида 4 та олтин медални қўлга киритди

Жанубий Кореянинг Йечхон шаҳрида ўтаётган енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг учинчи куни Ўзбекистон терма жамоаси учун ғоят омадли ўтди.

Беллашувларда ҳамюртларимиз 4 та олтин, 1 тадан кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди.

Булар:

 - Барнохон Сайфуллаева (баландликка сакраш, 1.84 м)

- Хушноза Шавкатова (уч ҳатлаб сакраш, 13.07 м)

- Дилшода Усмонова (стипл-чез, 10:22.402)

- Ўғилой Норбоева (кўпкураш, 5130 очко)

Шунингдек, ўн курашчилар Нодир Норбоев (6956 очко) ва Самандар Маҳмудов (6840) мос равишда кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди.

Мусобақанинг 3-куни якунида умумий медаллар сони 4 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронзани ташкил этмоқда.