“Обод хонадон”, “Обод кўча”, “Обод маҳалла” кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиблари аниқланди

Самарқанд шаҳридаги ёшлар марказида шу номдаги республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Натижаларга кўра, Паст Дарғом туманидаги Туркман маҳалласи “Обод маҳалла”, Нарпай туманидаги Ўзбекистон маҳалласида яшовчи  Ҳаким Расулов “Обод хонадон” ва ушбу маҳалла кўчабошиси Бозор Ҳасанов “Обод кўча” номинацияси бўйича ғолиб бўлди.

Ғолиблар танловнинг республика босқичида вилоятимиз номидан иштирок этади.