Оддий усуллар: истеъмол содасининг биз билмаган хусусиятлари

Истеъмол содасининг сиз билмаган янги усуллари борки, бугун амалда синаб кўришингиз мумкин, деб ёзмоқда AdMe.ru. 

 Оёқ шишидан қутилишнинг йўли

Кўпчиликда 30 ёшдан кейин оёқ шиши бошланади. Бу тўқималарда туз йиғилиши билан боғлиқ жараён. Шишдан қутилишда истеъмол содаси ёрдам беради.

1 стакан қайноқ сувга 1,5 чой қошиқ сода солинг. Иссиқ аралашмага пахтали пайпоқни ботириб, сўнгра уни сиқиб ташланг ва оёғингизга кийинг. Устидан полиэтилен пакет ўраб, сўнгра қуруқ пайпоқ кийинг. Шу ҳолда тун бўйи қолдирсангиз ҳам бўлади. 8 соатдан кейин оёғингиздаги ўзгаришга ўзингиз гувоҳ бўласиз.

 Доғларни йўқотишда ёрдам беради

Оппоқ кийимларда тердан қолган сариқ доғларни йўқотиш учун, 2 ош қошиқ истеъмол содасига 4 ош қошиқ водород перекисини ва 1 чой қошиқ идиш-товоқ ювишда ишлатиладиган гелдан солиб аралаштиринг. Аралашмани кийимдаги доғли жойга суртиб, 15-20 минут қолдиринг.  Буни қўллашда юпқа матолардан эҳтиёт бўлинг. Аралашмани тез-тез матода қўллаш ярамайди, кийим йиртилиб қолиши мумкин.

Жинси матодаги ўт-ўлан ва қон доғларини истеъмол содаси орқали бартараф этиш мумкин. Бунинг учун иссиқ сувга озроқ сода солиб, уни 30 минут сувда қолдириш керак. Кейин чўтка ёрдамида ювиб ташлаш лозим.

Полиамид ёки полиэстердан тайёрланган пахмоқ матоларни ювишдан олдин доғли жойларига сода сепиш керак. 15 минутдан кейин ювиб ташланади.

Чойшаб ва кийимларни юмшатади

Агар содали сувга чойшаблар бир суткага қолдирилса, улар юмшайди (5 л сувга 1-1,5 ош қошиқ сода солиш керак). Ушбу усулдан сўнг матони кир ювиш кукунида ювиб ташласангиз, чойшаб оддий ювилгандан кўра тоза бўлганини кўрасиз.

Пойабзал таглигини оқартиради

2 чой қошиқ истеъмол содасига 1 чой қошиқ водород перекиси ва 1 чой қошиқ сув солиб аралаштиринг. Чўтка ёрдамида аралашмани кроссовка таглигига суриб, эҳтиёткорлик билан тозаланг.

Жисмоний машқдан сўнг қутқарувчи восита

Тренировкадан сўнг мушакдаги оғриқларни содали ванна йўқотади. Дастлаб ваннага иссиқ сув қуйинг, сўнгра истеъмол содаси аралаштиринг. 20 минут ванна қабул қилсангиз, терингиз юмшаб, оғриқ йўқолади.