Дунёдаги энг баланд “ташландиқ” бино

Одатда «ташланган» жисмлар кишиларни ўзига кўпроқ жалб қилади. Хитойнинг Тяньцзинь шаҳридаги мафтункорликдан кўра қўрқинчлироқ 597 метрли “Goldin Finance 117” осмонўпар биноси кварталнинг бир қисмига айланиши мумкин эди. Бироқ унинг қурилиши кўп йиллардан буён тугалланмайди.

Қурилиш лойиҳаси жуда қиммат бўлиб, 128 қаватли бинонинг 117 қаватини квартиралар, меҳмонхоналар ва офислар эгаллаши режалаштирилган. Юқори қаватлари фавқулодда хизматлар ва ушбу бинога техник хизмат кўрсатиш компаниялари учун мўлжалланган. “Goldin Finance 117” ана шундай ғаройиб, булутлар орасида жойлашган ягона бино бўлиши кутилган эди.

Лойиҳага кўра, қурилиши 2008 йилда бошланган бино ўша пайтда дунёдаги бешинчи энг баланд бино бўлган. Молиявий инқироз туфайли қурилиш деярли тўхтатилган. Уч йил ўтиб, 2011 йилда якунлаш режаси билан қурилишлар яна бошланган. Афсуски, бу режа ҳам амалга ошмади 2015 йилда абадий музлатилди. Энди “Goldin Finance 117” дунёдаги энг баланд бешта тузилма қаторига кирмайди. Аксинча, у энг баланд ташландиқ бинолар рўйхатида биринчи ўринни эгаллайди.

Лойиҳанинг омадсиз тақдири турли сабабларга кўра юзага келган. Аввало, 2008 йилда инқирозга учраган “Goldin Group” лойиҳаси устида ишлаган шахс жуда ёш эди. Қолаверса, бундай катта лойиҳа учун нотўғри шаҳар танланган.

Тяньцзинь Хитойнинг 10 та энг йирик шаҳарлари қаторига киради. Лекин у мамлакатдаги энг йирик шаҳар эмас ва Хитой элитаси у ерда мулк сотиб олишга қизиқмайди. Бу осмонўпар бино Хитой қурилиш соҳасида ўзгаришларга сабаб бўлди. Яъни, расмийлар томонидан бир қатор кўп қаватли қурилишларни чекловчи қонунлар қабул қилинди.