Одобнома: Икки ҳақиқат

Бир қария ўз набирасига ҳаётий ҳақиқатни айтиб берди:

-Ҳар инсонда икки бўри курашига ўхшаган кураш давом этади. Бири ёвузликни: ҳасад, рашк, афсусланиш, худбинлик, ёлғонни ифодалайди. Бошқаси эзгуликни: тинчлик, севги, умид, меҳр, сахийлик, яхшилик ва вафодорликни ифодалайди.

Бобосининг сўзларидан ниҳоятда таъсирланган набира ўйланиб қолди ва кейин сўради:

-Қайси бўри охирида ғалаба қилади?

Қария кулимсиради ва жавоб берди:

-Доимо сен боқаётган бўри устун чиқади!