Ўғирлаб кетилган ғалати нарсалар
Кўприк
“Кўприкни ҳам ўғриласа бўлар эканми?”, деган савол туғилиши табиий. 2022 йилнинг апрель ойида Ҳиндистонда бир гуруҳ эркаклар бундай ишнинг иложи борлигини исботлаб берган. Ўшанда жиноий гуруҳ битта бут-бутун 550 тонналик темир кўприкни ўғирлаган.
Улар ҳукумат ходимлари кийимини кийиб, металл кесувчи машъалалар ва экскаваторлардан фойдаланиб, барча алоҳида қисмларни кесиб олиб, уларни маҳаллий металлолом сотувчининг ҳовлисига юборади.
Ҳодисага алоқадор саккиз киши ҳибсга олинган, улар орасида ҳукумат амалдорлари ва чиқиндихона эгаси ҳам бўлган.
Эйнштейннинг мияси

Патологоанатом Томас Харви тарихдаги энг машҳур олимлардан бири мурдасини ёриш шарафига муяссар бўлади. Эйнштейн миясини ўрганиш орқали унинг интеллектуал қобилиятларини тушуниб олишга умид қилган шифокор олим миясини олиб ташлашга қарор қилади. Бу қилмиши уни Принстон касалхонасидан ишдан бўшатилишига олиб келган.
Олимнинг мияси биринчи марта жамоатчилик ва илмий жамоатчиликка кенгроқ тақдим этилгунга қадар, 1978 йилгача Харви унга якка эгалик қилиб келган.
Акула
Тарихдаги энг йирик денгиз ўғирликларидан бири 2018 йилнинг июль ойида Техас аквариумидан бутун бир акула ўғирланганида содир бўлди.
Аквариум менежери сув фильтрлаш тизимига оқартиргич эритма аралаштириб, катта коляскадан фойдаланиб, акулани ўз машиналарига ортиб кетишаётган ўғриларнинг аквариумдан чиқиб кетаётганини пайқаб қолди. Гумондорлар акулалар ва денгиз ҳайвонлари билан тўлиб тошган ҳовузи бор уйгача кузатиб борилди.
Гумонланувчилар дарҳол жиноятга иқрор бўлди ва эртаси куни мисс Ҳелен исмли ўғирланган акула эсон-омон аквариумга қайтарилди.
Қудуқ қопқоқлари

Бу жиноят номақбул туюлиши мумкин, аммо сўнгги йилларда бутун дунёда, айниқса ривожланаётган мамлакатларда қудуқ қопқоғини ўғирлаш тобора ортиб бораётган муаммога айланиб бормоқда.
Масалан, 2008 йилнинг саккиз ойи давомида Калифорниядаги йўллар ва хиёбонлардан ҳар бири тахминан 8 килограмм оғирликдаги элликка яқин қуйма темирдан ясалган қудуқ қопқоқлари ўғирлаб кетилган.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.