Ўғри Каттақўрғонда ушланди
- 28.09.2020 16:45
- 454
- Жиноят ва жазо
Жиззах шаҳрининг Зилол маҳалласидаги қурилиш моллари савдо дўконида ўғирлик жинояти содир бўлди.
Дўкон эгаси А.Ж.нинг маълум қилишича, стол тортмасида турган 1000 АҚШ доллари миқдоридаги пул изсиз йўқолган.
Жабрланувчи ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига мурожаат қилган.
Мурожаатга кўра, ички ишлар органлари ходимлари томонидан тезкор суриштирув ҳаракатлари олиб борилди. Тез орада жиноят фош этилди.
“Postda” нашрининг маълум қилишича, ўғриликни Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида яшовчи, 2001 йилда туғилган Ж.Ж. содир этгани аниқланиб, қўлга олинди.
Маълум бўлишича, у дўкон эшигининг очиқлигидан фойдаланиб, ими-жимида пулни олиб кетган экан.
Айни пайтда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа