Оила давлат муҳофазасида
Афсуски, ёшлар орасида ҳалиям шаръий никоҳ билан турмуш қураётганлари учраб турибди. Бу орада фарзандли бўлиб, ажрашиб кетаётган оилалар ҳам бор. Шундай пайти аёл ўз ҳуқуқларини талаб қилиб, турли идораларга мурожаат қилади. Расмий никоҳи бўлмагани туфайли бундай ҳолатда аёл фарзандини ёлғиз она сифатида расмийлаштиргани учун гарчи турмуш ўртоғи билан ажрашгунга қадар бирга яшаб келаётган бўлса-да, кўп ҳуқуқлардан маҳрум бўлиб қолади.
Бўлимга мурожаатлар ичида ёлғиз она сифатида расмийлаштираётган аёлларнинг ўз турмуш ўртоғи билан яшаётганлиги, фақат болага туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома олиш учун шу номни тушуниб-тушунмай бўйнига олаётгани ҳақида алоҳида тўхталамиз. Ваҳоланки, оила қурганда ҳар бир инсон турмуш ўртоғи билан қўша қаришни, фарзандларини биргаликда тарбиялаб, вояга етказишни ният қилади. Турмуш ўртоғи билан яшагани ҳолда ёлғиз она деб ҳужжат тўғрилаш қадриятларимизга ҳам мутлақо зид-ку.
Камола АГЗАМОВА,
Каттақўрғон туман ФҲДЁ бўлими мудираси.