Ўлган бўлса-да, ҳали ҳам бой ёки вафотидан кейин ҳам яхши пул топаётган машҳуркишилар

Ҳеч ким ишлаб топганини ўзи билан қабрга олиб кетмайди, лекин ҳозирги кунда кўплаб машҳур одамлар ўлимидан кейин ҳам миллионлаб пул топишга муваффақ бўлмоқда.

Майкл Жексон

Шубҳасиз, Майкл Жексон оламдан ўтган энг кўп маош олувчи юлдуздир. У 2009 йилда вафот этди, бироқ бугунги кунда унинг даромади ўнлаб миллион долларни ташкил этиб, кўплаб тирик ҳамкасбларидан ўзиб кетади.

Жон Рональд Руэл Толкиен

Машҳур ёзувчи ярим аср олдин вафот этганига қарамай, унинг мухлислари сони ортиб бормоқда. Ахир, у дунёга ажойиб муваффақиятли кино трилогияларига айланган “Ҳоббит ва Узуклар ҳукмдори фильмларини берди. Тахминларга кўра, ҳозирда Толкиенлар оиласининг даромади йилига тахминан 20 миллион доллардан ошиб кетади.

Мэрилин Монро

 
 

1962 йилда вафот этган машҳур актриса Мэрилин Монронинг ўлими ҳолатлари сирлигича қолаётган бўлса-да, орадан 64 йил ўтиб ҳам у дунёдаги энг қиммат юлдузлардан бири бўлиб қолмоқда. Юзга яқин турли брендлар унинг исми ва юзидан фойдаланади, бу эса унинг меросхўрларига катта фойда келтиряпти.

Жон Леннон

Афсонавий Битлз” гуруҳи иштирокчилариданбири Жон Леннон қарийб 46 йил олдин ўлдирилган, бироқ у энг кўп маош олувчи мусиқачилар қаторида қолмоқда. Британиялик мусиқачи ҳозирда меросхўрларини катта даромад билан таъминлаб келаётган, бугунги кунда ҳаммашҳур ашулаларни ёзган.

Элвис Пресли

Рок-н-Ролл қиролининг ўлими 1977 йилдан бериқизғин баҳс ва мунозаралар мавзуси бўлиб қолмоқда, кўпчилик мухлислар ҳатто унинг ўлимисаҳналаштирилганига ишонишади. Машҳурхитларидан ташқари, Преслининг музейга айлантирилган Грейсланд саройи ҳам даромад келтиради. Музейнинг ўзигина йилига Элвис оиласи бюджетига 10 миллион доллар ҳисса қўшади.

Арнольд Палмер

Оилани боқиш учун шоу-бизнес юлдузи бўлиш шарт эмас. Мисол учун, 2016 йилда юрак хуружидан вафот этган машҳур гольфчи Арнольд Палмернинг меросхўрлари яхши пул “ишлаб” топмоқда. Унинг номи билан аталган лимонад бренди оилага йилига бир неча миллион доллар даромад келтиради. Шунингдек, меросхўрлар “MasterCard” ва Осиё бўйлаб Палмер логотипи туширилган кийим-кечак ишлаб чиқарувчилари билан шартномалар тузган.

Коби Брайант

Машҳур америкалик баскетболчи 2020 йилда қизи билан бирга вертолёт ҳалокатида вафот этди. Брайантнинг яна учта қизи ва рафиқаси унинг реклама битимларидан гонорар олишда давом этмоқда. Миқдорлар ошкор этилмаган бўлса-да, Лос-Анжелес Лейкерс” баскетбол клуби афсонасининг номи унинг меросхўрлари учун катта даромад келтираётганини тахмин қилиш қийин бўлмаса керак.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.