Олий таълим муассасасида якуний назоратлар бошланди
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалида 1 июндан бошлаб 1-3 босқич кундузги бўлим талабалари 2019-2020 ўқув йили иккинчи ярим семестр фанларидан якуний назоратларни масофадан, тест синовлари асосида топширмоқда.
Сиртқи бўлим талабалари ва қўшни давлатлардан ўқишини кўчириб келган талабалар ҳам масофавий электрон таълим тизимида фанларни ўзлаштирмоқда.
Ўқув йилининг иккинчи ярмида филиал профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари ўртасида масофавий электрон таълимни сифатли ташкил этишга катта аҳамият берилди, электрон журналлар асосида давоматлар назорати олиб борилди ва электрон қайдномаларда оралиқ назорат баллари қайд қилинди.
Филиалда 2019-2020 ўқув йили якунлари бўйича магистрлик диссертацияси ҳимоялари жорий йилнинг 15 июнь кунидан бошланади.
Компьютер инжиниринги (компьютер тизимларини лойиҳалаштириш) мутахассислиги бўйича 8 нафар магистрант ҳамда телекоммуникация инжиниринги (телерадиоэшиттириш) 3 нафар, жами 11 нафар магистр масофавий видеоконференция орқали диссертация ҳимояларига қизғин тайёргарлик кўрмоқда.
Абдуғафур ҲОТАМОВ,
ТАТУ Самарқанд филиали матбуот котиби.