Хитой олийгоҳи билан халқаро ҳамкорликка эришилди

Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалида Шимолий Хитой технологиялари университети президенти Чжан Лифен бошчилигидаги делегация меҳмон бўлди.
Учрашув давомида икки олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Делегация вакиллари келгусида таълим муассасалари ўртасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида профессор-ўқитувчи ва магистр алмашинуви дастури орқали ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзолади.
Имзоланган меморандум доирасида “1+1 Double Degree” қўшма таълим дастури асосида сунъий интеллект йўналиши бўйича магистратура босқичида таълим беришга келишиб олинди.
Университетлар ўртасида келгусидаги истиқболли режалар, хусусан, профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинув дастурларини ташкил этиш, қўшма илмий лойиҳалар ва конференцияларни йўлга қўйиш бўйича муҳокамалар олиб борилди.
Меҳмонлар университет филиалида яратилган имкониятлар, амалга оширилаётган ижобий ўзгаришлар ва лабораториялар билан яқиндан танишди.
Шимолий Хитой технологиялари университети бугунги кунга қадар дунёнинг 40 та мамлакатида жойлашган 117 та университет билан халқаро ҳамкорлик ўрнатган, 80 дан ортиқ талабалар алмашинув дастурлари мавжуд ва бунда 400 мингдан зиёд халқаро талабалар иштирок этади.