Олмаотада ниқоб режими қайтарилди

Олма-Отада COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кўпайиши муносабати билан ниқоб режими қайтарилади, дейилади шаҳар давлат санитария шифокори қарорида.

Гавжум ёпиқ жойлар (савдо маркази, савдо уйлари, ёпиқ бозорлар, банк, кинотеатрлар, автовокзал ва турли тадбирлар)да, шунингдек жамоат транспорти, халқаро йўловчи ташишда ниқоб тақишни тавсия этилади. Беш ёшгача бўлган болалар ва овқатланиш вақти бундан мустасно.

Ташкилотларга эмлашга қарши кўрсатмалари бўлган ва ҳомиладор аёллар, шунингдек, бемор билан алоқада бўлган ходимларни масофадан туриб ишлаш талаб этилади.

4 июль куни шаҳар коронавирус инфекцияси тарқалиши бўйича “сариқ” ҳудуд деб белгиланди. Ўтган сутка давомида Қозоғистонда 159 та коронавирус инфекцияси, жумладан, Олмаотада 88 та ҳолат аниқланган. Шаҳар аҳолиси 2 миллион киши.

Мамлакатда ниқоб тақиш режими яқинда, жорий йилнинг март ойида бекор қилинган эди.