OPEK+ нефть муаммоси бўйича келишувга эришди
OPEK+ (нефть экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти) якуний келишувга эришди. Бу ҳақда 12 апрель куни кечқурун Қувайт нефт вазири ўзининг Твитер саҳифасида маълум қилди.
Ал-Қувайт вакили янги битимни тарихий воқеа дея атади. Унинг таъкидлашича, 1 майдан бошлаб бир кеча-кундуздаги нефть ишлаб чиқариш ҳажми деярли 10 миллион баррелгача қисқаради.
Эрон нефть вазирлиги альянс иштирокчилари май-июн ойларида нефт ишлаб чиқариш 9.7 миллион баррелга қисқариши туғрисида келишувга эришганларини маълум қилиб, рақамларга аниқлик киритди.
У туфайли OPEK+ келишувга эришолмаётган Мексика ҳам келишувдаги иштирокини тасдиқлади. Келишувга асосан, Мексика ишлаб чиқаришни 100 минг баррелга қисқартирадиган бўлди. Мексика томонидан йўл қўйилаётган камчиликнинг ўрнини тўлдириш учун АҚШ ишлаб чиқаришни 300 минг баррелга қисқартиришга рози бўлди.
OPEK+ май ойидан бошлаб нефть ишлаб чиқариш бир кеча-кундузда 19 миллион баррелгача тушишини тахмин қилмоқда.
Март ойининг бошида OPEK+ келишувга эриша олмаган эди. 1 апрелдан бошлаб иштирокчилардаги мажбуриятлар бекор қилингани маълум бўлганидан сўнг Саудия Арабистони нефть ишлаб чиқариш ҳажмини оширишни ва нефть нархини пасайтиришни эълон қилди ва бунинг оқибатида дунё биржасидаги нефть котировкалари тушиб кетди.