Саудия Арабистони Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида гул етиштиришни йўлга қўяди
- 10.05.2023 12:06
- 212
- Ўзбекистон

Ўзбекистон элчихонаси ходимлари Саудия Арабистони Атроф-муҳит, сув ва қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари ва қишлоқ хўжалигини кенгайтириш департаменти бош директори Бандар Муҳаммад ал-Сақҳан билан учрашув ўтказди.
Учрашувдан мақсад Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасида, жумладан, гул етиштириш йўналишида ишлаб чиқилаётган истиқболли инвестиция лойиҳаларига саудиялик инвесторларни жалб этиш ва тегишли шартномаларни имзолашдан иборат.
Ушбу лойиҳалар республиканинг тупроқ-иқлим шароитига мос 6 та вилоятида, жумладан, Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларида амалга ошириш кўзда тутилган.
Ишчи сафар доирасида саудиялик инвесторлар ва мамлакатимиз ишбилармонлари ўртасида бир қатор шартномалар имзоланиши режалаштирилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
ОТМда таҳсил олаётган талаба нега репетиторга боряпти?
- 23 дақиқа аввал
- Таълим
Сўзи ва иши бир сахий инсон
- 26 дақиқа аввал
- Мутолаа
Адаб илмида беназир инсон
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Спорт мактабларига қабул жараёнлари ўзгарди(ми?)
- 2 соат аввал
- Спорт
Кексалар югуришда ёшларга ўрнак бўлди
- 2 соат аввал
- Спорт