Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари раҳбарлари Байден билан музокара қилишдан бош тортишди
Оқ уйнинг АҚШ президенти Жо Байден ҳамда Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари раҳбарлари ўртасида нефть нархи ошишини ўз ичига олган телефон суҳбатларини ташкил этиш “муваффақиятсиз” бўлди, деб ёзади Wall Street Journal.
“Саудия валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ва БАА шайхи Муҳаммад бин Зоид иккаласи ҳам Байден билан гаплашишдан бош тортишди”, дея маълум қилади нашр расмийларга таяниб.
Бироқ шаҳзода ва шайх ўтган ҳафта Россия президенти Владимир Путин ва Владимир Зеленский билан гаплашган, деб ёзади газета.
Нашрнинг ёзишича, БАА ва Саудия Арабистони нефть қазиб олишни кўпайтиришдан бош тортган ҳолда, ОПЕК бошчилигидаги ишлаб чиқарувчилар гуруҳи томонидан тасдиқланган режага амал қилмоқда.
Абу-Даби ва Ар-Риёд хусийларнинг Ямандаги ракета зарбаларига нисбатан АҚШнинг “ўзини тутиши” ва уларнинг хавфсизликка оид хавотирларини эътиборсиз қолдирган Эрон ядровий келишувининг тикланишидан хавотирда. Шунингдек, Саудия Арабистони Вашингтон валиаҳд шаҳзодага АҚШда бир қатор суд жараёнларига дуч келгани учун қонуний дахлсизлик берилишини истайди.