Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларини Саудия Арабистонига экспорт қилиш истиқболлари ўрганилмоқда

Ўзбекистон элчихонаси кўмагида «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ва тўқимачилик соҳасида мамлакатимиздаги йирик компаниялар вакилларининг Саудия Арабистонига бизнес-миссияси ташкил этилган.

Мамлакатимиз делегация аъзолари Ар-Риёд Савдо-саноат палатасида (РССП) ишбилармон доира вакиллари билан икки томонлама учрашувлар, давра суҳбатлари ва «B2B» шаклидаги музокаралар ўтказилган.

Ар-Риёд Савдо-саноат палатасининг Тўқимачилик қўмитаси раиси Мусаид бин Ҳамад ал-Яҳъё мамлакат тўқимачилик йўналишида катта бозорлардан бири эканини ва саудиялик йирик ишбилармонлар ўзбекистонлик ҳамкасблари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишдан манфаатдорлигини билдирган.

Тадбир доирасида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган тўқимачилик маҳсулотларининг кўргазмаси ташкил этилган.

"Дунё" ахборот агентлигига кўра, кўргазма якунида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ишбилармонлари ўзаро амалий сафарларни амалга ошириш, тижорат таклифларини ишлаб чиқиш ва мамлакатимиз маҳсулотларини Саудия Арабистони бозорларига экспорт қилиш масалаларини келишиб олинган.