Оқдарё туманида яна бир давлат мактабгача таълим муассасаси мукаммал таъмирланди
Оқдарё тумани мактабгача таълим бўлими тасарруфида 7-сонли мактабгача таълим муассасаси мукаммал таъмирланиб фойдаланишга топширилди. Очилиш маросимига туман ҳокими Ф.Абилов, ҳоким ўринбосари М.Саидмуродов, кекса ота-онахонлар, маҳалла аҳли ҳамда болажонлар иштирок этди.
Болалар боғчаси замонавий типда бўлиб, 150 ўриндан иборат. Таъмирдан сўнг боғчада 30 та янги иш ўринлари яратилиб, хотин-қизлар иш билан таъминланди.
Муассасада рус тили, инглиз тили машғулотлари ўтиш учун барча қулайликлар ҳамда болаларни соғлом турмуш талаблари асосида тарбиялашда спорт майдонлари уларни маънавий етук қилиб тарбиялаш учун шароитлар яратилган.
Оқдарё туманида мактабгача таълим бўлими тасарруфида 26 та давлат мактабгача таълим муассасаси мавжуд, Ундан ташқари 1 та Давлат хусусий шерикчилик асосида мактабгача таълим муассасаси мавжуд. Келгусида жорий йилнинг июль ойида яна 4 та Давлат хусусий шерикчилик асосида мактабгача таълим муассасаси очилиши режалаштирилмоқда. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси туманда ҳозирги кунда 43 та.
Туман тасарруфидаги барча давлат, нодавлат ва шерикчилик асосида ташкил этилган мактабгача таълим муассасалари қамров бўйича 30 фоизни ташкил этади. Йил якунлари бўйича қамров 40 фоизни ташкил этилиши режалаштирилган.