Оқдарёда бир кунда 6 та ҳудудда ғалладан бўшаган ерлар ёқиб юборилган

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси хабарига кўра, 7 июнь куни Оқдарё туманининг 6 ҳудудидаги ғалладан бўшаган майдонлардаги сомонпоялар номалум шахслар томонидан ёқиб юборилган. 

Олиб борилган тезкор суриштирвлар натижасида 6 нафар ҳуқуқбузар шахс аниқланиб, уларга нисбатан МЖтКнинг 88-моддаси 3-қисмига биноан базавий ҳисоблашнинг 3 баробаридан жами 5 млн 400 минг сўм миқдорида жарима қўлланилган. Ҳозирда ўсимлик дунёсига келтирилган зарар ҳисобланмоқда.  

Шунингдек, воқеа жойида вилоят экология бошқармаси ходимлари томонидан олов ичида қолган қора мол ҳам қутқариб қолинган.