Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Оқдарёда йўлда ҳаракатланаётган юк машинаси ёниб кетди

Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабарига кўра, бугун, 18 апрель куни соат 15:14ларда М-37 автомобиль йўли Оқдарё тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида ҳаракатланиб кетаётган “SHACMAN” русумли юк автомобилида ёнғин содир бўлган.

Воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 15:28 да етиб бориб, ёнғин соат 15:46 да ўчирилган.

Хабарга кўра, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилиб, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарари аниқланмоқда.