Ўқитувчиликнинг ижтимоий мавқеи, бу борадаги халқаро тажрибалар ўртоқлашилди

Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курсида “Сизга таъзим, азиз устозлар!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда СамДУ доценти, меҳнат фахрийси А.Мусаев, ТАТУ Самарқанд филилали профессори Р.Индиаминов, Самарқанд шаҳридаги 6-умумтаълим мактабининг математика фани ўқитувчиси, «Халқ ўқитувчиси” фахрий унвони соҳибаси Ф.Ғаффарова ва бошқалар ўқитувчилик касбининг ижтимоий мавқеини ошириш борасида халқаро илғор тажрибалар ва тадқиқотларга тўхталишди.

Самарқанд педагогика коллежининг бадиий ҳаваскорлар гуруҳи томонидан ижро этилган куй-қўшиқ ва рақслари тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади.