Ўқитувчининг касбий стандарти: амалиётга жорий қилиш ва истиқболдаги вазифалар

Самарқанд вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказида шу мавзуда республика илмий-амалий онлайн конференцияси ташкил этилди.
Унда A.Aвлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти директори, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори Aюбхон Ражиев бугунги кун ўқитувчиларининг касбий стандартларини белгилаш ва унинг муҳимлиги ҳақида маъруза қилди.
Шунингдек, онлайн конференцияда марказ директори, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент Aъламжон Ибрагимов, Герцин номидаги Россия давлат педагогика университети методисти Н.В.Моесиева, Aфғонистоннинг Жавзижон давлат университети ўзбек тили ва адабиёти бўлими ўқитувчиси Сайид Туйғун ва соҳа мутахассислари мавзу юзасидан ўз чиқишлари билан қатнашди.
Марказда ташкил этилган республика илмий-амалий конференциясида иштирокчилар шўъбаларда иш олиб борди ва соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, ютуқ ва камчиликлар юзасидан фикр алмашилди.
Конференция ўзбек, рус ва инглиз тилларида бўлиб ўтди.