Отишма рўй берди: Тожикистон Афғонистондан узр сўрашни талаб қилди
Тожик-афғон чегарасидаги отишма оқибатида икки нафар тожик чегарачиси ҳалок бўлган.
Жавоб чоралари давомида Тожикистон ҳудудига Афғонистон томонидан ноқонуний ўтган уч нафар қуролланган шахс йўқ қилинган. Бу ҳақда Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабар қилди.
Душанбе ҳодиса юзасидан Кобулдан расмий узр сўрашни ва чегара хавфсизлигини кучайтиришни талаб қилди. Тожик ҳукуматига кўра, йўқ қилинган шахслар террорчилик ҳужуми тайёрлаётган бўлган.
Тожик томони сўнгги бир ой ичида Афғонистон ҳудудидан чегара бузилиши билан боғлиқ учинчи жиддий ҳодиса қайд этилганини таъкидлаб, бундай воқеалар учун жавобгарлик Толибон ҳукумати зиммасида эканини билдирди.
Ҳозирда чегарада вазият барқарор, тергов ишлари давом этмоқда.