«Овози тожик» 95 ёшда!
Мамлакатимизда нашр этилаётган «Овози тожик» газетасининг биринчи сони чоп этилганига 95 йил тўлди.
Ўтган вақт мобайнида “Ҳақиқати Ўзбекистон”, “Ўзбекистони сурх” номлари билан ўқувчилар қўлига етиб борган газета бугун кўп миллатли юртимизда истиқомат қилаётган тожик миллатига мансуб аҳолининг севимли нашри ҳисобланади. Самарқандда ҳам ушбу газета муштарийлари кўпчиликни ташкил этади.
Эътиборлиси, “Овози тожик” таҳририятида халқимиз қалбидан чуқур жой олган, муштарийларнинг ҳурмат-эътиборига сазовор бўлган таниқли адиблар, журналистлар фаолият кўрсатган ва айни пайтда ҳам иш олиб бормоқда.
Газета жамоасини қутлуғ сана билан табриклаймиз!