Ўзбекистон биринчи марта дунёдаги энг яхши мамлакатлар рейтингига кирди
Ўзбекистон биринчи марта дунёнинг энг яхши давлатлари рўйхатига киритилди ва 78 тадан 73 ўринни эгаллади, дея хабар беради АҚШ ахборот агентлиги.
Ушбу рейтингда мамлакатлар ижтимоий адолат, ирқий тенглик ва иқлим кўрсаткичлари бўйича баҳоланди.
Дунёнинг энг яхши мамлакати ўнталиги қуйидагилар:
1. Канада
2. Япония
3. Германия
4. Швейцария
5. Австралия
6. АҚШ
7. Янги Зеландия
8. Буюк Британия
9. Швеция
10. Голландия
Аввалроқ Speedtest.net сервиси кўрсаткичи бўйича, Ооkla компанияси ўтказган рейтингда интернет тезлиги бўйича Ўзбекистон 94-ўринни эгаллагани маълум бўлган эди.
Мамлакатда мобил интернет кўрсаткичлари яхшиланганини статистик маълумотлар кўрсатди: жорий йилнинг январь ойида мобил интернет тезлиги 12,94 Мбит/с.ни ташкил этди, натижада ушбу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон Ливия ва Тожикистон ўртасида жойлашган ҳолда 128-ўринга кўтарилди.