Қуён-балиқ, ўйга чўмган скелет ва кишанланган тимсоҳ: дунёдаги ғалати герблар

Нафақат давлатлар ва қироллик сулолалари, балки кўплаб шаҳар ва қишлоқлар ҳам ўз гербларига эга. Бу гербларнинг аксарияти халқларининг тарихига бориб тақалади ва ҳақиқий санъат асарларидир.

Баъзилари тез-тез ўзгариб туради, бошқалари эса асрлар давомида кўринишини ўзгартирмаган ҳолда сақлаб қолинган, уларнинг кўриниши замонавий одамларга ғалати туюлади.

Проховице, Польша

4000 дан ортиқ аҳолига эга кичик шаҳарчага саёҳатчилар камдан-кам ташриф буюради, бироқ овчилар ва балиқчилар ўзи учун кўп нарсаларни топиши мумкин.

Ҳақиқатан ҳам, шаҳар гербида тасвирланган балиқ думли мутацияга учраган қуён икки нарсадан бирини англатади: баъзилар бу Чернобиль АЭСининг таъсирини тахмин қилса, бошқалар бу атрофдаги тўлиб-тошган дарёларнинг балиқларга бойлиги ҳақида гапиради. Гербнинг ёши 300 йил эканлиги ҳисобга олинса, иккинчи назария эҳтимолга яқинроқ.

Ваш, Венгрия

Ушбу гербда тумшуғида от тақасини ушлаб ғурур билан қадам ташлаётган туяқуш тасвирланган. Қизиғи шундаки, ўрта асрларда одамлар қуш тош ва тирноқлардан тортиб ёвуз руҳларгача ҳамма нарсани ҳазм қилишига ишонишган.

Кенг тарқалиб кетган бу фикр бир неча қизиқарли афсоналарни келтириб чиқарди: металлургия ва металлга ишлов бериш билан “боғланган” туяқуш, кўпинча темир ёки бошқа металлар қазиб олинадиган шаҳарлар, шунингдек, ихтисослашган корпорациялар ва корхоналар гербларига жойлаштирилди.

Лондондерри, Шимолий Ирландия

Шаҳар қалқони XVII асрдаёқ тасдиқланган. Герб марказида лотин тилида “Ҳаёт, адолат, ғалаба” ёзувини оёқ ости қилиб ўтирган ўйчан скелет тасвирланган.

Жасад ҳақиқий тарихий шахс, ҳаёти қизиқарли ва саргузаштларга бой, лекин ўлими фожиали бўлган, акаси уни зиндонбанд қилганда, очликдан ўлган Ирландиялик протестант магнати ва инглизлар тарафдори Лиат де Бургга бағишланган.

Чернишевский тумани, Забайкал ўлкаси

Россия ҳудудидаги аҳоли пункти гербида динозаврни кўриш кишида ҳайратни оширади: ундаги калтакесак йўқ бўлиб кетган ҳайвонларнинг бу атрофда мунтазам равишда учраб туриши ҳақида гапираётган бўлса, ажабмас.

2010 йилда ўлкада мўйна билан қопланган классик калтакесакка ўхшаган, илгари кўрилмаган ва ўрганилмаган жонзот қолдиқлари топилган. Оқ чизиқлар эса учта дарёнинг қўйилиш жойини ифодалайди.

Ним, Италия

Ушбу манзилгоҳнинг рамзий белгиси, пальма дарахтига занжирланган  тимсоҳ Миср қироллигининг Рим томонидан босиб олинганлигига киноя қилиб, қадимги даврларга бориб тақалади.

 

Шаҳар гербида вақти-вақти билан кардинал қизил қалқони ва Боржиа уйининг олтин буқаси сурати алмашиниб турган. XV аср ўрталарига келиб, тимсоҳ тасвирланган эски тангалар топилди, шундан сўнг улар ўз илдизларига қайтишга қарор қилишди. Монарх ўзининг махсус низоми билан ҳозирги кунгача у ерда хўжайинлик қилиб келаётган тимсоҳни қолдиришга рухсат берди.

Шуя, Иваново

Бир қарашда, бу нима эканлигини билиб бўлмайди. У кўпроқ ғишт ёки металл қайроққа ўхшайди, аслида эса совун бўлаги. Бу ерда совун XVII асрдан бери ишлаб чиқарилади, шу сабабли, у шаҳар гербида абадийлаштиришга қарор қилинган.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.