Ўзбекистон кубоги мусобақасида самарқандликлар 22 та медални қўлга киритди
- 09.09.2019 18:22
- 94
- Спорт

Самарқанд эшкак эшиш каналида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси якунланди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Навоий, Сирдарё, Фарғона, Самарқанд вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри жамоаларининг 300 нафардан ортиқ спортчиси беллашди.
Кубок баҳсларида медаллар жамғариш бўйича тошкентликларнинг қўли баланд келди. Иккинчи ўрин 8 та олтин, 7 та кумуш ва 7 та бронза медалларини жамғарган мезбонларга насиб этди.
Самарқанд туманида яшовчи опа-сингил Мафиза ва Мунаввар Акбаровалар биттадан олтин ва бронза медалларини қўлга киритиб, мусобақанинг энг яхши иштирокчилари, деб топилди.
Мусобақа доирасида ташкил этилган параканоэчилар баҳсида самарқандлик ёш қайиқчиларга тенг келадигани топилмади.
Ҳусан ЭЛТОЕВ.
Теглар:
эшкак эшиш
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Бу йилги абитуриентлар кўрсаткичи мақташга арзийдими?
- 31 дақиқа аввал
- Таълим
100 йиллик “Гулистон”
- Кеча, 17:46
- Самарқанд
2025 йилнинг энг кучли паспортлари
- Кеча, 11:45
- Хориж
Шаҳардаги тирбандликка ечим борми?
- Кеча, 09:58
- Иқтисодиёт
Аччиқ овқат умрни узайтиради(ми?)
- 12/09, 17:34
- Саломатлик