Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 61,23 млрд долларга етди

Марказий банк маълумотларига кўра, ушбу ҳажм 1 декабрь ҳолатида акс этган.

Ноябрь ойида захиралар яна 1,9 млрд долларга (+3,2 фоиз) ўсди, йил бошидан эса 20 млрд долларга (+48,7 фоиз) ошди. Бу, аввало, олтин нархи ва ҳажмининг ортиши билан боғлиқ.

Бундан ташқари, Марказий банк томонидан сотиб олинган қимматли қоғозлар қиймати ҳам сезиларли даражада ошди. Ноябрь ойида улар 503 млн долларга кўпайиб, 1,52 млрд доларга етган.

Spot’нинг аниқлик киритишича, регулятор АҚШ ғазначилик облигацияларини харид қилган.