Навоий вилоятида иккита янги олтин кони ишга тушди
- 10.04.2022 11:10
- 181
- Долзарб
Бу ҳақда "Навоий кон-металлургия комбинати" АЖ матбуот хизмати хабар берди.
"Томди тумани ҳудудида "Мурунтов" кони таркибида "Балпантоғ" ва "Томдибулоқ" конларининг очилиш маросими ва бу ерда биринчи портлатиш ишлари амалга оширилди. Конлар 40 миллион тоннадан ортиқ маъдан захирасига эга", дейилган хабарда.
Унда айтилишига кўра, "Балпантоғ" ва "Томдибулоқ" конларидан 15 йил мобайнида йилига 3 миллион тоннадан олтинга бой маъдан қазиб олинади. Янги конларнинг олтин таркибли маъдан захиралари комбинатнинг 2-гидрометаллургия заводига 33 километрлик темир йўллари орқали ташилади.
Ушбу конлар ишга тушиши натижасида 653 та янги иш ўрни яратилади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа