Ўзбекистонда массаж салонлари, дискотека ва дискобарлар фаолияти тўхтатилди

Бугун, 19 март куни Ўзбекистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар берди Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати.

Унда Республика бўйлаб массаж салонлари, болалар ўйин заллари, дискотека ва дискобарлар фаолиятининг тўхтатилиши юзасидан қарор қилинган.

"Тадбиркорлик субъектларидан кўрилаётган чора-тадбирларга хайрихоҳ бўлишларини сўраймиз. Ўз-ўзини ҳимоя қилиш учун аҳолига карантин даврида бундай муассасаларга ташриф буюрмасликни тавсия қиламиз", дейилган хабарда.

Таъкидланишича, мазкур қарор ижроси Давлат солиқ хизмати, ички ишлар органлари ва Миллий гвардияси томонидан қатъий назорат қилинади.