Ўзбекистонда қарийб 100 мингга яқин киши карантинга олинган
- 03.04.2020 16:18
- 80
- Ўзбекистон

АОКА ҳузуридаги штабда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиёсов иштирокида брифинг ўтказилди.
Тақдим этилган маълумотларга кўра, бугунги кунга келиб, карантинга олинган аҳоли сони — 99 391 тага етган.
Улардан:
- 23 648 нафари тиббиёт масканларида;
- 75 743 нафари ўз уйида назоратга олинган.
Бугунги кунга келиб, карантин қоидаларини бузган фуқароларимиз сони — 22 286 тага етган.
- 6 та ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган;
- ўтган бир сутка давомида карантин қоидаларини бузганлар 2 443 тани ташкил этган. Ҳуқуқбузарларнинг аксарият қисми эркаклардир.
Ўтган кеча-кундуз давомида ҳайдовчиларимиз томонидан 2 646 та қоидабузарликларга йўл қўйилган бўлиб, улардан:
- 1 239 таси айнан карантин қоидаларини бузиш билан боғлиқ;
- қоидабузарларга тегишли 683 та транспорт воситаси жарима майдончаларига жойлаштирилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ўриндиқда қолдирилган тиллалар
- 41 дақиқа аввал
- Мутолаа
Чақмоқнинг туҳфаси
- 42 дақиқа аввал
- Ўқинг, қизиқ!
Ўзи ҳам, ходимларга ҳам диктант ёздирган муҳаррир эди
- 47 дақиқа аввал
- Мутолаа
Аёл муҳаббатдан иборат
- Бугун, 11:24
- Мутолаа