Ўзбекистонда «Volkswagen» компанияси билан ҳамкорликда тижорат автомобиллари ишлаб чиқарилади
Бу ҳақда бугун Ўзбекистон ва Германия Президентларининг музокаралари якунида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросимида маълум қилинди.
Аввалроқ “Ўзавтосаноат” бошқаруви раиси Умиджон Салимов мамлакатимизда немис концернининг турли брендларига тегишли бир нечта моделларини ишлаб чиқариш имкониятини муҳокама қилинганини айтган эди.
Салимовнинг сўзларига кўра, ҳамкорликнинг биринчи йўналишида Ўзбекистонда “Volkswagen Amarok” пикаплари йиғилади.
"Биз фақат “Amarok” билан чекланиб қолмаймиз, параллел равишда “Volkswagen” компаниясининг бошқа брендлари ҳақида ҳам ўйлаб кўрамиз", дея таъкидлаган эди “Ўзавтосаноат” бошқаруви раиси.