Ўзбекистонга совуқ ҳаво оқими кириб келмоқда

Ўзбекистон Гидрометеорология хизматининг хабар беришича ,11 октябрда республикамизнинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Қора денгиз ҳудудларидан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёмғир ёғади, баъзи жойларда шамол тезлиги кучаяди. Ҳаво ҳарорати 12-17 даражагача пасаяди.

12-13 октябрь кунлари совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади. 12 октябрда, шунингдек, 13 октябрда кечаси ва эрталаб республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади. 13 октябрда кундузи фақат Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғиши сақланиб туради. Шамол тезлиги баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари 6-11, шимолда 2-7, кундуз кунлари 12-17 гача пасаяди.

Республиканинг тоғли ҳудудларида 12-13 октябрь кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, баъзи жойларда қорга айланади) бўлади.