Ўзбекистонлик қизлар стратосферага нанойўлдош учирди

8 май куни Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан UniSat дастури иштирокчилари бўлган 20 нафардан ортиқ қизлар стратосферага ўзлари ясаган замонавий нанойўлдошни учирдилар.

Навоий вилояти ўзининг мос ландшафти, ундаги кўплаб инновацион ва технологик лойиҳалар амалга оширилаётгани туфайли учириш майдони сифатида танланди. Нанойўлдошлар Аэронавигация хизмати мутахассислари назорати остида учирилиб, нанойўлдош стратосферада тахминан 2 соат бўлиб, 11,6 километр баландликка кўтарилди.

UNICEF, Tech4Impact ННТ ва Инновацион ривожланиш вазирлиги барча қизларни келажак ҳақидаги орзуларига эришиш учун рақамли имкониятлардан фойдаланиш имкониятини таъминлашда қўллаб-қувватламоқда.