Ўзбекистонликлар ярим тунда ой тутилишига гувоҳ бўлишди (фото)
- 17.07.2019 12:13
- 274
- Ўзбекистон

16 июлдан 17 июлга ўтар кечаси Ой тутилиши юз берди. У Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида кўриниш берди.
Бунда учта само жисми – Қуёш, Ер ва Ой бир чизиқда туриб, Ер сояси Ой сиртига тушди.
“Халқ сўзи“ фотомухбири мазкур жараённи тасвирга олди.
Ой тутилиши Тошкент вақти билан соат 01:01 да бошланди. Соат 2:30 да унинг максимал фазаси бошланиб, Ойнинг 66 фоизи соя билан ёпилди.