“Ўзбектелеком” АК Самарқанд филиали юртимиз бўйлаб саёҳатга чиқди

“Ўзбектелеком” АК Самарқанд филиали «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» шиори остида маданий-маърифий саёҳатлар уюштирди, яъни филиалнинг 75 нафар ходими Тошкент шаҳрига саёҳат қилди.

Сайёҳлар саёҳат давомида Мустақиллик майдони, Хотира майдони, Ҳазрати Имом зиёратгоҳи, Катағон қурбонлари хиёбони, Минор масжиди, «Оқсарой» қароргоҳи Ислом Каримов музейи, Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишдилар. Ўзбекистон табиати нечоғли гўзал ва бетакрор эканини тушуниб олиш учун Чимён тоғларида бўлдилар.

Шунингдек, филиалнинг 47 нафар ходимлари учун Бухоро шаҳрига саёҳат ташкил этилди.

Тарихий обидалар ва зиёратгоҳлар билан танишув барчада катта таассурот қолдирди.

Бундай саёҳатлар ишчи-ходимлар меҳнат фаолиятига унум бағишлаши баробарида Ватанга муҳаббат ва миллий ғурур туйғуси, тарихий меросни асраб-авайлашга бўлган ҳисни янада юксалтиришга хизмат қилади.

Н.Маҳмудова,

“Ўзбектелеком” АК Самарқанд филиали

касаба уюшма қўмитаси раиси.