Ургут эркин иқтисодий зонасида озиқ-овқат ва электротехника маҳсулотлари лойиҳалари амалга оширилади
Президент йиғилишда Ургут эркин иқтисодий зонасида 440 гектар, Ангренда 430 гектар, Навоийда 240 гектар, Қўқонда 190 гектар, Чустда 120 гектар бўш майдонлар мавжуд эканини қайд этди.
Вилоят ҳокимларига ушбу тайёр инфратузилмадан самарали фойдаланиб, янги лойиҳаларни саноат зоналарига жойлаштириш топширилди. Жумладан:
- Ургутда озиқ-овқат ва электротехника маҳсулотлари;
- Чустда тайёр кийим;
- Навоий ва Қўқонда маиший электротехника;
- Бўстонлиқда фармацевтика, Ангрен ва Чирчиқда маиший ва саноат кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватларини жойлаштириш зарур.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирига икки ҳафта муддатда янги экспорт бозорларига чиқаётган корхоналарга ажратилаётган субсидияларни кўпайтириш бўйича таклиф киритиш топширилди.