Озиқ-овқат хавфсизлиги: Унга эришиш учун нима қилиш керак?

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетида “Оммавий тадбирларда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш” мавзусида соҳа мутахассислари ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар ходимлари учун семинар-тренинг иш бошлади.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ва Европа Иттифоқи ҳамкорлигида ташкил этилган “EU CBRN CoE Project 87” халқаро лойиҳаси доирасида семинар ўтказилди.

Семинарнинг асосий  мақсади - Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида фаолият юритаётган мутахассисларнинг оммавий тадбирларда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш, озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини назорат қилишнинг замонавий усуллари бўйича тренинглар ўтказиш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарда хавфсизлик қоидаларига амал қилишнинг самарали усуллари тўғрисида тақдимотларни оммалаштириш.

Тренингда  Европа Иттифоқининг "EU CBRN СоЕ Project 87'' лойиҳаси озиқ-овқат  хавфсизлиги бўйича эксперти Жеки Гибней, Германиянинг GIZ халкаро ташкилоти эксперти Ян Леах, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббий ходимлар касбий малакасини ривожлантириш маркази профессори Анатолий Худойберганов, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг вилоят бошқармаси мутахассислари  ва университетнинг шу йўналишдаги кафедраси профессорўқитувчилари иштирок этди. Улар мавзу бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашди ҳамда муҳокамаларга киришдилар.

Семинар якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.

 Гулчеҳра Бердиёрова.