Пандемияга қандай тайёрланишган эди?
“Вашингтон пост” газетаси шарҳловчиси Жош Рогиннинг шов-шувли китоби “Осмоностида гангиш: Трамп, Си ва XXI аср учун кураш” нашрдан чиқди, деб хабар беради “Мир новостей” (2021 й, 11-сон) ҳафтаномаси.
Муаллиф Ухан лабораториясида хавфли коронавирусни яратиш бўйича қандай қилиб қалтис тажриба ўтказилгани ҳақида ҳикоя қилади. 2017 йил Пекиндаги АҚШ элчихонасидан фан ва соғлиқни сақлаш масалалари билан шуғулланувчи бир гуруҳ дипломатлар Хитой олимларининг янги тадқиқотлари тақдимотига таклиф қилиндилар. Ушбу тадқиқот муаллифлари орасида ўша пайтда Америка соғлиқни сақлаш Миллий институти билан ҳамкорлик қилаётган Ухан лабораторияси олимлари ҳам бор эди. АҚШ бюджетидан Ухандаги бир қатор лойиҳаларга маблағ ажратилди, америкаликлар амалда коронавирус устида иш олиб бораётган хитойлик тадқиқотчиларни тўлиқ маблағ билан таъминлади.
Жош Рогиннинг ёзишича, америкалик дипломатларни ҳаммасидан кўра, янги кашф қилинган ўта хавфли хусусиятли уч хил коронавирус кўпроқ қизиқтирган. Улар протеинли тиканакка эга бўлиб, инсон ўпкасида АСЕ2 сезгилари билан тез бирикиб кетадиган ва одамлар учун ўта хавфли эди.
Лаборатория ходимлари билан учрашувга келган америкаликларни хитойлик олимларнинг саросимага тушганликлари ҳайратга солди. Улар биринчи навбатда етарли малакага эга техник ходимлар етишмаслиги оқибатида лаборатория ишлари хавфсизлиги таъминланмаганини айтишди.
“Лаборатория хавфсизлигини стандартлар талаби даражасида таъминлаш учун кўп ишлар қилиниши керак”, деб ёзишди дипломатлар давлат департаментига. Улардан бири Рогинга бу хабарни яширмасдан сўзлаб берди. “Буни кўпроқ одамлар билиб қўйиши керак”, деди у. Аммо бу хавфга қарши чора кўрилишини олимлар АҚШ давлат департаментидан беҳуда кутишарди. Президент маъмурияти бюрокатлари хатни ошкор бўлмаслиги учун махфий тортмага ташлаб қўйишади. Пекин ҳеч қандай жавоб олмади. 2018 йилда АҚШнинг Хитой билан муносабати мураккаблашди. Дипломатларга лабораторияга кириш йўли беркилди. Дипломатлар Рогинга маълумот бергани Давлат котиби М.Помпеони ғазаблантирди.
Хуллас, ҳозирги пандемия тарихи шу тариқа 2014 йил октябрида бошланган, ўшанда президент Барак Обома хавфли вирус устида ишлашга вақтинча тақиқ қўйган эди.
Аммо Ухан лабораторияси намойишкорона хатарли тажрибаларни давом эттирди. Маҳаллий олимлар ўзларини оқлашга уриниб, “ушбу экспериментлар АҚШ ҳукумати тақиқ қўйгунга қадар бошланганди” дейишди. Ушбу тадқиқотларни давом эттиришни сўраб Хитой АҚШга мурожаат қилганди. АҚШ соғлиқни сақлаш департаменти ушбу тадқиқотни қўллаб-қувватлади. Ўтган йил июль ойида Пекин лабораториясида илгари ирсий модифицирлашган сичқон яратилгани ҳақида хабар тарқалди. Унинг ўпкаси худди одамники сингари коронавирус билан тез бирлашадиган АСЕ 2 сезги – рецепторга эга экан.
Экспертлар бундай сичқонлар устида экспериментлар касаллик тарқалмасидан олдин ўтказилган, деган хулосага келдилар.
Юқори лавозимли амалдор китоб муаллифи Рогинга аниқланган бу маълумотлар Ухан лабораториясида олиб борилган хатарли тажрибаларнинг бир қисмигина эканлигини айтди. Генетик модифицирлашган сичқонларда ўтказилган хатарли коронавирус тажрибаси инсониятга қимматга тушмоқда, дейди муаллиф.
Т.Шомуродов тайёрлади.