"Париж-2024": Бугун 10 нафар спортчимиз беллашади

Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Паралимпия ўйинлари ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди.

Бугун мусобақанинг навбатдаги куни доирасида Ўзбекистон терма жамоасининг 10 нафар аъзоси медаллар учун баҳсларга киришади. Спортчиларимиз пара велоспорт, пара ўқ отиш, пара сузиш ва пара енгил атлетика баҳсларида юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар.

4 сентябрь куни иштирок этадиган спортчиларимиз:

Пара велоспорт
11:27. Ғолиббек Мирзаёров, S2, шоссе. вақт пойгаси

Пара ўқ отиш
12:30. Сервер Ибрагимов, P4, 50 м. тўппончадан отиш
12:30. Шаҳноза Мамажонова, P4, аралаш, 50 м. тўппончадан отиш

Пара сузиш
12:30. Дмитрий Хорлин, S12, 100 м. эркин

Парал енгил атлетика
13:00. Кубаро Ҳакимова, F41, диск улоқтириш
13:00. Мадина Мухторова, F41, диск улоқтириш
13:44. Урганч Эгамназаров, Т11, 100 м. югуриш
14:47. Розия Эргашева, F46, ядро улоқтириш
14:47. Шахина Йигиталиева, F46, ядро улоқтириш

Пара велоспорт
16:51. Азимбек Абдуллаев, S5, шоссе. вақт пойгаси