"Париж-2024" лицензиатлари: Самарқандлик Амалия Мамедова олимпия ўйинларида иштирок этадиган энг ёш спортчи
Бадиий гимнастика бўйича гуруҳ машқида ўзбекистонлик спортчилар кетма-кет учинчи бор ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди.
Ушбу йўналишда юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган 5 нафар спортчимиз орасида самарқандлик 15 ёшли Амалия Мамедова ҳам бор.
Амалия Мамедова 2008 йил 29 август куни Самарқанд шаҳрида туғилган. Осиё чемпионатларида 4 тадан олтин ва кумуш, жаҳон кубогида 1 та кумуш медални қўлга киритган.
Эътиборлиси, Амалия 2023 йилда терма жамоага жалб қилинган. Жамоа жорий йилнинг май ойида Тошкентда ўтган лицензион Осиё чемпионатида Япония ва Қозоғистон каби кучли рақобатчиларини ортда қолдириб, олтин медаль билан "Париж-2024" ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасини нақд қилган.