Паст Дарғом ва Пайариқ туманларида гиёҳвандлик воситалари етиштирган жиноий гуруҳ аъзолари ушланди
- 23.05.2022 11:56
- 243
- Жиноят ва жазо
Вилоят ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Паст Дарғом ва Пайариқ туманларида гиёҳвандлик моддаларини етиштириб келаётган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди.
Тадбир давомида, Паст Дарғом туманида яшовчи М.А. цемент сақлаш омборхонасидаги 4 сотих ер майдонида шу туманда яшовчи Х.Б. ҳамда Тошкент шаҳрида яшовчи Р.А.лар билан биргаликда, 610 туп “марихуана” гиёҳвандлик воситаларини парваришлаб келаётгани фош этилди.
Яна бир ўтказилган тадбирда эса Пайариқ туманида яшовчи А.А. яшаш хонадонида 103 туп “Кўкнори” гиёҳванд ўсимлигини парваришлаб келгани аниқланиб, ҳужжатлаштириб олинди.
Ҳозирда, ушбу шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Теглар:
гиёҳванд модда
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 23 дақиқа аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!