Паст Дарғомда алиментдан бўйин товлаган шахс 15 суткага қамалди

Бюронинг Паст Дарғом туман бўлими иш юритувида бўлган Фуқаролик ишлари бўйича Паст Дарғом туман судининг қарорига асосан қарздор Ж.У. дан ундирувчи Л.А фойдасига икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун 54 млн. 461 минг сўм алимент пулларини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

Гарчи қарор 2020 йил чиққан бўлса-да қарздор огоҳлантиришларга қарамасдан тўловни амалга оширмаган.

Бюронинг Пастдаргом туман бўлими давлат ижрочиси, Дилшод Темировнинг таҳририятга маълум қилишича, ижро ҳаракатлари натижасида қарздорга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47-(4)- моддасига асосан маъмурий иш қўзғатилиб, жиноят ишлари бўйича Паст Дарғом туман судининг қарорига асосан 15 сутка қамоқ жазоси тайинланган.