Пайариқ туманидаги 79-сонли мактаб сардорлари Кенгаши намунали

Самарқанд шаҳридаги ёшлар марказида "Энг намунали мактаб сардорлари Кенгаши" кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Ёшлар иттифоқи ва “Камалак” болалар ташкилоти сардорлари кенгаши фаолияти самарадорлигини ошириш, улар ўртасида дўстликни мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш ва интелектуал салоҳиятини синовдан ўтказиш мақсадида ташкил этилган танловда жамоалар 3 шарт бўйича беллашди.

Вилоятдаги 16 та туман ва шаҳар жамоалари иштирок этиб, якуний натижаларга кўра Пайариқ туманидаги 79-сонли мактаб сардорлари биринчи, Каттақўрғон шаҳридаги 3-сонли мактаб жамоаси иккинчи ва Оқдарё туманидаги 41-мактаб сардорлари жамоаси учинчи ўринни эгаллади.