Пайариқлик Ихтиёр полвон бош соврин - "Cobalt"ни қўлга киритди
- 18.03.2021 16:47
- 1044
- Самарқанд

Бугун, 18 март куни Жомбой туманидаги Қорақасмоқ отчопарида улоқ-кўпкари мусобақаси бўлиб ўтди.
Самарқанд вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган томоша-тадбирда юртимизнинг турли ҳудудларидан, шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон давлатларидан чавандозлар иштирок этди.
Мусобақада чаққон, эпчил чавандоз ва полвонлар асосий совринлар - туя, той, тана, гилам ва кўплаб соврин ҳамда пул мукофотларини қўлга киритди.
Вилоят ҳокимлиги томонидан қўйилган бош соврин – "Cobalt" автомобили пайариқлик полвон Ихтиёр Толиповга насиб этди. У тошкентлик чавандоз Сарвар Умурзоқовнинг Бодом лақабли отида ушбу мукофотга сазовор бўлди.
Автомашина калити ва сертификатини чавандозга Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари Ф.Абилов топширди.
Тўлқин Сиддиқов.
***
Бахтиёр Мустанов олган суратлар.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ичимлик сув тармоғи янгисига алмаштирилади
- Бугун, 17:44
- Самарқанд
“Долзарб 90 кунлик” фарзандларимизга нима берди?
- Бугун, 14:12
- Спорт